Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 11 та ўзбекистонлик спортчилардан 10 таси шоҳсупага кўтарилди

Foto: Olympic.uz

Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида 11 нафар ҳамюртимиз татамига чиққан бўлса, якунда улардан 10 нафари шоҳсупага кўтарилди. Биринчи кун дастурида юртдошларимиз 4 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Батафсил:

Олтин медал:
-40 кг: Динара Ҳасанова
-44 кг: Дилноза Ҳамидова
-50 кг: Хушнудбек Бурхонов
-60 кг: Муҳаммад Машарипов

Кумуш медал:
-52 кг: Нигина Умрзоқова
-55 кг: Муҳаммад Носиров
-60 кг: Баҳром Асадов
-66 кг: Умрзоқ Қурбонмуродов

Бронза медал:
-48 кг: Наргиза Дўстмаматова
-55 кг: Дилшод Каримов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.