Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди
Қонунчилик палатаси депутатлари соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Мусаев Беҳзод Анваровичнинг номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади, деб ёзади UzNews нашри.
Беҳзод Мусаев 2020 йил май ойидан бошлаб ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Ҳозирги соғлиқни сақлаш вазири Аблуҳаким Хожибоев бу лавозимда 2020 йил ноябрь ойидан фаолият кўрсатмоқда.
«Газета.uz» нашрининг қайд этишича, «Нигоҳ» телеграм-канали Шавкат Мирзиёев Беҳзод Мусаевни соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган. Аввалги вазир Абдуҳаким Хожибоев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ишга ўтади, деб ёзади канал.
Улашиш:
Шарҳлар