Соғлиқни сақлаш вазирлиги иш берувчиларни 20 январгача ходимларнинг эмланишини таъминлашга чақирди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги иш берувчиларни зудлик билан барча ходимларини СOVID-19’га қарши эмлашни таъминлашга чақирди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.
«Меҳнат кодекси 113-моддасига кўра, ходим эмланишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли. Шунга кўра, сиздан ходимларингизнинг 2022 йил 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлашингизни ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришингизни сўраймиз», – дейилади хабарда.
Эмлашга қарши тиббий кўрсатмалари бор фуқаролар бундан мустасно. Тиббий чекловлар рўйхати ССВнинг интернетдаги ресурсларида мавжуд.
Улашиш:
Шарҳлар