Сохта ҳавола орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган шоввоз қўлга тушди
Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли аёл С.Г ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 4.949.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 42 ёшли Н.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Н.А. Интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан N.A.ga нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар