Сохта ҳаволага ишонган фуқаронинг қарийб 1 ярим миллон пули талон-торож қилинди
Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли фуқаро Н.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан 1.480.000 сўм пулларини яширин равишда ўзлаштирганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Жиззах вилоятида яшовчи 29 ёшли фуқаро О.У. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
О.У. сохта ҳавола яратиб, уни “онлайн кредит” ёки “моддий ёрдам олиш учун бу манзилга банк карта маълумотингизни киритинг” мазмунидаги сохта рекламалар билан, турли канал ва гуруҳларда тарқатиб, банк карта бошқарувини бериб қўйган фуқароларнинг пулларини яширин равишда талон-торож қилиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан O.У. гa нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар