Сохта эълонга ишонган 15 ёшли фуқаронинг картасидаги пуллари ўғирланди
Фарғона шаҳрида яшовчи 15 ёшли Ё.А. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1.400.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида яшовчи 18 ёшли Б.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Б.А. телеграм мессенжерида Ё.А. билан гаплашиб, “ОЛХ” платформаси орқали арзон нархда “Samsung Galaxy С22 Ультра” русумли телефон аппарати сотишини айтиб, 1.400.000 сўм пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юборган. Б.А. мазкур пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан B.A.ga нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар