Сохта “PUBG” аккаунт сотаман дея фуқаронинг салкам 1 ярим миллион пулини ўғирлаган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида яшовчи 19 ёшли И.Ҳ. мурожаат қилиб, ўз аризасида телеграм мессенжерида “номаълум шахс” томонидан 1.470.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўтказиб олинганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли Э.А. содир этганлиги аниқланди.
Э.А., И.Ҳ. билан телеграм мессенжерида танишиб, унга “PUBG” онлайн ўйинининг кучайтирилган аккаунтини сотишини айтган ва олдиндан пластик картасига 1.470.000 пулларни ўтказдириб олиб, келишилган аккаунтни бермасдан, ёзишмаларни ўчириб юборган ва уни қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, М.И. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар