Солиқ мобил иловаси бир қатор қулайликлар билан бойитилди
Солиқ мобил иловасидан Face ID орқали рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг иловага бириктирилган телефон рақамлари уларнинг ЖШШИРларига боғланмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар беряпти.
«Эндиликда солиқ тўловчилар мобил иловадан бир нечта телефон рақамлари орқали фойдаланганда ҳам битта аккаунт ҳисобланади ва барча кешбэк суммалари ушбу аккаунтда жамланади. Иловага бириктирилган телефон рақамларининг ЖШШИРга боғланиши хавфсизликни янада кучайтиради. Яъни фойдаланувчиларнинг кешбэк суммалари фирибгарлар томонидан ўзлаштириб олиниши чекланади», – дейилади хабарда.
Фойдаланувчи бошқа телефон орқали Солиқ мобил иловасида рўйхатдан ўтган рақам билан иловага кираётганда ушбу фойдаланувчини аккаунтнинг ҳақиқий эгаси эканлигига аниқлик киритиш мақсадида савол ойнаси очилади. «Ҳа» тугмаси танланганда фойдаланувчи Face ID орқали идентификациядан ўтказилади, агар ҳақиқатдан аккаунт эгаси бўлса иловага киришга рухсат берилади, «Йўқ» босилганда эса фойдаланувчига аккаунтни ўчириб янги аккаунт очиш таклиф этилади.
Ушбу қулайликдан Солиқ мобил иловасининг янги версиясида фойдаланиш мумкин. Янгиланган илова юклаб олиш учун тез кунларда платформаларга жойлаштирилади.
Шарҳлар