Солиқ органлари тадбиркорларнинг илтимосига биноан ҳисоботларни шакиллантиришга кўмаклашади
18 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси солиқ органларининг айрим солиқ ҳисоботларини шакллантириши тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу Солиқ кодексининг 81-моддасида назарда тутилган. 2024 йил 1 январдан солиқ органлари тадбиркорларнинг истагига кўра, юридик шахсларнинг қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), айланма солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоботларни шакллантириши мумкин бўлади.
Ҳисобот солиқ тўловчининг шахсий кабинетида акс этади. У ёки унинг ваколатли вакили тузилган ҳисоботнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаши ёки ҳужжатни қайта расмийлаштириб, солиқ органларига тақдим этиши керак бўлади.
Бундан ташқари, савдо квитанцияларини беришда техник хатоларни тузатиш муддати белгиланган. Агар бунга қадар тузатишни кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан киритиш мумкин бўлса, 20 октябрдан бошлаб ҳисобот даврининг охиригача вақт ажратилади.
Шарҳлар