Дори воситалари учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинди

Фото: kun.uz

Жорий йилнинг I чорагида бюджетга 40,3 трлн.сўмлик солиқ тушумлари таъминланди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 трлн.сўмга (6%) кўп, деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси раҳбарияти.

  • 2023 йил якуни бўйича тўғридан-тўғри солиқ тушумлари 8 бараварга (8,8 трлн.сўмдан 70,7 трлн.сўмгача) ўсиши билан бирга уларнинг ЯИМдаги улуши 3,8 фоиз пунктга ўсган (ЯИМга нисбатан 2,8 дан 6,6 фоизгача);
  • Билвосита солиқлар бўйича тушумлар 2,8 бараварга (18,2 трлн.сўмдан 51,5 трлн.сўмга) ошган ҳолда уларнинг улуши ЯИМнинг 5,7 фоизидан 4,8 фоизигача – 0,9 фоиз пунктга камайган;
  • Пенсия жамғармаси даромадлари январь-март ойларида 10,9 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
    1,6 трлн.сўмга (117%) ошган;
  • ЭҲФ орқали товар айланмаси I чоракда 378,1 трлн.сўмни ташкил этиб, 25% кўпайган.

Солиқ қонуничилигига кўра, 1 апрелдан жорий этилган ўзгариш – дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда хизматларга ҚҚС имтиёзи бекор қилинган.

2024 йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлик субъектларига ҚҚС қоплаш бўйича жами 7 072 та корхона мурожаат қилган бўлиб, шундан 2 138 тасининг 5 388,0 млрд сўм ҚҚС суммаси қоплаб берилган.

4 934 та корхонанинг 5,3 трлн сўмлик мурожаати солиқ ҳисоботларида ва риск даражаси юқори бўлганлиги сабабли рад этилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.