Солиқ кодексининг жарима суммаларига тааллуқли қисмига ўзгартиришлар киритилмоқда

Фото: spot.uz

Президентининг ПФ-39 сонли Фармонига мувофиқ Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизини ташкил қилади. Аввал бу 100фоизни қамраб оларди, деб хабар беромоқда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Хабарда,“мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар (227 прим 1-модда) учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади”, – дейилган.

Ундирилган жарима суммаларининг 98%и келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.