Ўзбекистонда Солиқ қўмитасининг ахборот серверлари вақтинча ишламайди

фото: techpowerup.com

Солиқ қўмитасининг йирик маълумотлар базаси Ўзбекистонда босқичма-босқич янги серверларга ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 30-октабр соат 18:30 дан 5-ноябрь соат 23:59 га қадар онлайн НКТ чекларини таҳрирлаш имконияти вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, жорий йилнинг 31-октабр соат 23:00 дан 5- ноябрь соат 23:59 га қадар жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқларни тўлаш, солиқ ҳисоботи ва декларацияларни тақдим этиш, солиқ қарздорлиги ҳақида маълумотларни электрон тарзда олиш ҳамда бошқа электрон хизматлардан фойдаланиш вақтинча тўхтатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.