Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев қамалди
Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Маҳкамович Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Шунингдек, унга БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима тўлаш жазоси ҳам қўлланилган. Унинг жазо ўташ даври 30-мартдан бошланган.
Билдирилишича, Солихон Ортиқхўжаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган, деб топилган.
Улашиш:
Шарҳлар