Совуқ кунларда Тошкентда муҳтожларга бепул ош тарқатилмоқда
12-16 январь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.
«Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкин», — дейилади хабарда.
Қуйида ош тарқатиш манзилларининг кунлик рўйхати:
- «Версаль» (Шайхонтоҳур тумани) — 17:00;
- «Афруз» (Чилонзор тумани) — 17:00;
- «Ватан» (Учтепа тумани) — 18:00;
- «Табассум» (Яккасарой тумани) — 18:00;
- «Шедевр» (Янгиҳаёт тумани) — 19:00;
- «Гўзал» маҳалла қўмитаси (Яшнабод тумани) — 19:00.
Улашиш:
Шарҳлар