Наманган аэропортида фуқаро ёнида совуқ қуроллар борлиги аниқланди
“Наманган аэропорти”га “Омск-Наманган” йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон фуқароси божхона назоратидан ўтиш давомида товарларни мамлакатга олиб кириш меъёрлари ҳамда икки йўлакли тизимдан ҳаракатланиш тартиби тушунтирилгандан сўнг, “яшил йўлак”дан ҳаракатланган.
«Йўлакдан ўтиш вақтида унга тегишли бўлган бир дона қора рангли сумкаси божхона назоратидан ўтказилганида, ушбу сумка ичида хорижда ишлаб чиқарилган бир дона махсус ясалган пичоқ, совуқ қурол борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.
Айни дамда мазкур холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар