Сохта ҳуқуқшуносларга алданиб қолманг
Ижтимоий тармоқларда «Хватит нести деньги мошенникам» мазмунидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Унда фирибгарлар «инстаграм» ва “Телеграм” мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда “Ўзларини ҳуқуқшунос сифатида таништириб, брокерларга алданиб қолган фуқароларга пулларини ундириб беришларини» айтмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
«Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз», – дейди Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати.
Улашиш:
Шарҳлар