Фуқароларни чув тушириб келган сохта трейдер қўлга олинди

Фото: tradinginfo.club

Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида яшовчи 52 ёшли Т.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 6.200.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида яшовчи 48 ёшли А.Х. содир этганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, “А.Х. жабрланувчи билан «Инстаграм» ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 6.200.000 миқдоридаги пул маблағларини  ўтказиб олишга эришган ва берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «в» билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Х.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.