Сохта трейдерлар фуқаронинг қарийб 1.300.000 сўм пулини “ухлатди”
Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ёшли Б.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1.256.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Б.Х., Б.Ҳ ва H.A.lar содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Б.Х., жабрланувчи B.A.ga ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилган ва алдов йўли билан 1.256.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришган. У берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х., Б.Ҳ ва H.A.larга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар