Икки нафар ўзбекистонлик спортчи “Канвон-2024” қишки ўсмирлар олимпиадасида қатнашади

Фото: dixinews.kz

“Канвон-2024” қишки ўсмирлар Олимпиадаси (Жанубий Корея) 19 январдан 1 февралгача ўтказилади. Ушбу йирик мусобақада Ўзбекистон шарафини Сабина Режепова ва Рауан Раимқулов ҳимоя қилади. Қуйида тоғ чанғи спорти бўйича спортчиларнинг чиқиш саналари келтирилган:

21 январь: супергигант (Режепова, Раимқулов)

22 январь: комбинация (супергигант ва слалом; Режепова, Раимқулов)

23 январь: гигант слалом (Режепова)

24 январь: гигант слалом (Раимқулов)

25 январь: слалом (Режепова, Раимқулов)

Мавсум бошида Австрия ва Италияда ўтказилган лицензион мусобақаларда уч нафар ўзбекистонлик спортчи – Самандар Асанов, Рауан Раимқулов ва Сабина Режепова керакли рейтинг очколарини қўлга кирита олганди. “Канвон-2024” ўсмирлар Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасига ушбу спорт тури бўйича 1+1 квотаси берилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.