Андижондаги спорт мактабида ёнғин содир бўлди
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Шаҳрихон спорт мактабида ёнғин чиққани акс этган видео юзасидан расмий муносабат эълон қилди.
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 09:40 да Шаҳрихон тумани Бувайдо МФЙ Чинобод кўчасида жойлашган БЎСМнинг ҳозирда фойдаланилмай келинаётган ёрдамчи биносида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 09:44 да айтилган манзилга ЁҚЭлари етиб борган ва соат 09:46 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида асосий ўқув биносидан алоҳида бўлган ёрдамчи бинонинг жиҳозлари қисман ёниб зарарланган. Ушбу бино фойдаланишда бўлмаган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.
Шарҳлар