Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун Ўзбекистонга етиб келади,

Foto: Paralimpiya qo‘mitasi

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун Ўзбекистонга етиб келади, деб хабар бермоқда Паралимпия қўмитаси.

Спортчилар бугун соат 18:00 да етиб келади ва Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади.

Аэропортда ўтказиладиган тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг, спортчиларимиз ўтирган автобус кортежлари шаҳар бўйлаб ҳаракатланади. Чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида масъуллар зарур тайёргарликларни кўришмоқда.

Хабарда чемпионларнинг кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатиб берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.