Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларида иштирок этишди
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида 200 метрга югуришда саралаш баҳслари ўтказилди. Ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова ўзининг жорий мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди, бироқ бу вакилимизни кейинги босқичга чиқиши учун етарли бўлмади.
Пара пауерлифтинг бўйича аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Ақидахон Ахтамова 112 кг натижа қайд этиб, якунда 5-ўринни эгаллади. Маълумот учун, бу Ақидахон Ахтамованинг фаолиятидаги биринчи Паралимпия ўйинлари ҳисобланади.
Шунингдек, Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш бўйича финал баҳси якунланди ва ушбу дастурда қатнашган ҳамюртимиз Дилафруз Ахмадхонова 8.98 метр натижа билан 5-ўринни банд этди.
Шарҳлар