Телеграмда аёлнинг уятли расмларини тарқатган йигит қўлга тушди

Фото: даракчи

Қашқадарё вилоятида яшовчи (аёл) З.З. мурожаат қилиб, ўзининг уятли фото ҳамда видео тасвирлари номаълум шахс томонидан телеграм мессенжерида тарқатиб юборганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Х.А. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.А., З.З. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг турли беҳаё фотосуратларини телеграм мессенжери орқали қўлга киритиб, тарқатиб юборганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 141/3-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 141/3-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.