СССР халқ артисти Юрий Соломин вафот этди

Фото: Парламентская газета

СССР халқ артисти, Кичик театрнинг бадиий раҳбари Юрий Соломин 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига артистга яқин манба хабар берган.

«Юрий Соломин касалхонадан чиқишдан бир кун олдин инсультдан сўнг вафот этди», дейди агентликнинг суҳбатдоши. Видолашув жойи ва вақтига ҳали аниқлик киритилмаган.

Кичик театр матбуот хизматининг хабарига кўра, Юрий Соломин 10 январь куни шифохонадан чиқарилган, чунки аввалроқ енгил инсультни бошидан кечирган.

Соломин 88 ёшда эди. 1961 йилдан бошлаб у Шчепкин номидаги Олий театр мактабида дарс берган ва актёрлик маҳорати кафедрасининг профессори бўлган. 1988 йилдан Кичик  театрнинг бадиий раҳбари бўлиб ишлаган. Артист 60 га яқин фильм ва сериалларда ўйнаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.