Украинага Россия ҳудудига Storm Shadow билан зарбалар беришга АҚШ туфайли рухсат этишмаяпти
Вашингтон амалда Лондонга Киевга Британияда ишлаб чиқарилган узоқ масофали Storm Shadow ракеталари билан Россияга зарбалар беришга рухсат этишга қўймаяпти. Бу ҳақда The Times газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди. Бундай қарорни маъқуллаш ҳақидаги сўров бир ойдан аввалроқ келиб тушган, аммо жавоб берилганича йўқ.
Нашр манбалари фикрича, бу мавзу АҚШ тизимида “ушланиб қолган”. Манбалардан бири муҳокамалар ҳамон давом этаётганини таъкидлади. Иккинчи манба эса буни АҚШ учун “одатий жараён” деб атади. Россияга Storm Shadow ракеталари билан зарбаларни маъқуллаш учун АҚШ, Франсия ва яна битта НАТО мамлакати (айнан қайсилиги номаълум)нинг розилиги талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия вазирлари иттифоқдошларни Украинага парвоз узунлиги 250 км.гача бўлган Storm Shadow қанотли ракеталари билан Россия ҳудудига зарбалар беришга рухсат этиш зарурлигига ишонтираётгани хабар берилганди. Бошқа Ғарб мамлакатлари, ўз навбатида, бундай ҳужумлар маъқулланган тақдирда, вазият кескинлашиши хавфидан хавотирланмоқда.
12 август куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳудудига ҳужумларда узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат олишга эришишини айтди. Курск вилоятига ҳужумдан кейин Украина АҚШдан ATACMS’дан фойдаланиш учун рухсат сўраган, аммо рад жавоби олган.
Шарҳлар