Суғориш мавсумига ўнлаб каналлар бетонлаштирилади

Фото: Узньюс

Шавкат Мирзиёев 75 та йирик канални бетонлаштириш учун бюджетдан 680 миллиард сўм ажратилганини маълум қилди, дея хабар беради президент матбуот хизмати.

Унга кўра, асосий мақсад суғориш мавсуми бошлангунга қадар сув йўқотадиган каналларни бетонлашдан иборат. Бироқ Қашқадарё вилоятидаги 9 та каналда бетонлаш ишларининг атиги 34 фоизи бажарилган. Сирдарёдаги 3 та канални бетонлаш ишлари 10 фоизга ҳам бажарилмаган.

Президент барча кучларни сафарбар этиш бўйича кўрсатмалар бериб, вегетация даври бошланишидан олдин ариқлар атрофига кўчатлар экиш, бу борадаги ишларни якунлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, сув йўқотилишини камайтириш ва ундан тежамкор фойдаланиш Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифаси эканини алоҳида таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.