Суд ҳамкасбларини калтаклаган ўқитувчини 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилди

Фото: кадр из видео

2023 йилнинг апрель ойида Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 31-мактабда аёл ўқитувчилар калтаклаб, уларга жароҳат етказган эркак педагогги нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса видеоси 18 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёлларга нисбатан куч ишлатган шахс қўлга олингани маълум қилинган эди. Жамоатчилик ушбу ҳодисани қатъий қоралаган, хусусан, мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бу воқеани кўриб, даҳшатга тушганини билдирган эди.

Суд қарорига кўра, ушбу фуқаро Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан айбли деб топилган. Жиноят оқибатида икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар қоплангани ҳамда уларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган ҳолда унга 1 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.