Суд-тиббиёт экспертлари мусодара қилинган қўғирчоқлар ўзга сайёраданлигини рад этишди
Перудаги суд-тиббиёт экспертлари жума куни Мексикага кетаётган юкдан мусодара қилинган нарсалар ва гумон қилинган уч бармоқли қўл ўзга сайёрадан эмаслигини айтган.
Уларнинг қайд этишича, буюмлар қоғоз, елим, металл, шунингдек, инсон ва ҳайвон суякларидан ясалган бўлиб, бу қўғирчоқлар бошқа сайёрадан келиб қолган деган фикрни рад этади.
Прокуратура объектлар ким ёки нимага тегишли эканлигини ҳозирча аниқламаган. Расмийлар фақат жума куни божхона ходимлари томонидан октябр ойида қўлга олингунга қадар товарларни олувчи Мексика фуқароси эканлигини айтганди.
Улашиш:
Шарҳлар