Судга очиқдан очиқ босим ўтказишга уринишди
YouTube видеохостингида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан Фарғона вилоят судлари матбуот хизмати ўз муносабатини билдирди.
“Видеолавҳада Э.Тожибоев судга очиқдан очиқ босим ўтказишга уринган. У ҳеч қандай далил-исботи бўлмаса-да, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Фарғона вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи судья билан иш юзасидан олдиндан келишиб олганлигини қайта-қайта таъкидлаб, судьяга тўғридан тўғри туҳмат қилган”, – дейилади хабарда.
Аслида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Фарғона вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Ф.Қўчқоров янги тайинланганлиги сабабли судьяни танимаслиги, суд биноларини таъмирлаш ва янгитдан қуриш унинг ваколатига кириши боис суд биносини ўргангани шу кунги видеокузатув камераларида қайд этилган.
Фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.
Тарафлар судьянинг хатти-ҳарактларидан норози бўлган тақдирда Фарғона вилоят судлари малака ҳайъатига мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинади.
Шарҳлар