Сергели тумани судяси жиноий жавобгарликка тортилади
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели тумани судининг судьяси (Ш.А.) пора олди бердиси вақтида қўлга олинган эди.
Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Ш. А.ни Жиноят кодексининг 168-28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.
Хабарга кўра, «якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган».
Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Улашиш:
Шарҳлар