Суғурта тизими қайта такомиллаштирилмоқда
Президент 2024 йил 1 март куни “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар беромоқда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги матбуот хизмати.
Мазкур қарор билан қуйидаги йўналишларда бир қатор янгиликлар киритилган;
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг суғурта хизматларидан фойдаланишини соддалаштириш, шунингдек, соҳада рақамлаштиришни жадаллаштириш орқали суғурта ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш йўналишида:
Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ошириш, суғуртанинг янги турларини оммалаштириш ва жорий этиш йўналишида:
Суғурта бозорида соғлом рақобат ва тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам беришда:
Суғурта соҳасида янги авлод кадрларини тайёрлаш йўналишида:
“Бунда илғор хорижий тажриба асосида таълим дастурларини ва олий таълимнинг миллий стандартларини қайта кўриб чиқиш ва бакалавриатда ўқиш муддатини 4 йилдан 3 йилгача қисқартириш режалаштирилмоқда”, – дейилган қарорда.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган бўлиб, унга кўра бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш ва юқоридиги йўналишлар бўйича босқичма-босқич бажарилиши режалаштирилган аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
Шарҳлар