Суюлтирилган газнинг нархи бозор нархидан пастлиги сабаб пропан нархи кескин пасайди
Рақобат қўмитаси 6-ноябрдан проран нархининг кўтарилишига чеклов киритди. Ҳафта бошидан бери суюлтирилган газ нархи 15 фоиздан кўпроққа ошди.
Республика товар хом-ашё биржасида пропан нархининг юқори чегарасини белгилади. Бу ҳақда Спот хабар берди.
Қўмитанинг 5-ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб суюлтирилган газ нархининг ошишига сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорида чеклов жорий этилди.
Сўнгги икки савдо кунида пропан нархи 15 фоиздан кўпроққа қимматлашди ва сешанба куни бир тоннаси учун 10,1 миллион сўмдан ошди. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, кечаги биржадаги савдоларда пропан нархи бир тоннаси 10 миллион сўмдан арзонроқ бўлган АИ-80 автомобил бензинини ортда қолдирди.
Нархларнинг ошишига таклифнинг камайиши сабаб бўлиши мумкин. Агар 1-ноябрда биржага қўйилган пропан ҳажми 2 минг тоннадан ортиқни ташкил этган бўлса, 5-ноябрда у 30 фоизга — 1,4 минг тоннагача камайган.
Спот манбаларига кўра, 6-ноябрь куни пропаннинг биржа нархи кескин пасайган, чунки суюлтирилган газнинг бошланғич нархи бозор нархидан анча паст бўлган. Шундай қилиб, нархларнинг юқори даражаси биржа котировкаларини сунъий равишда ушлаб туради, бу эса рақобатни чеклайди, чунки барча иштирокчилар рухсат этилган максимал нархни таклиф қилишлари мумкин.
Шарҳлар