“Американча Қуёш тутилиши” юз берди

Фото: xabar.uz

8 апрель куни АҚШ, Мексика ва Канада аҳолиси Қуёшнинг тўлиқ тутилишини кузатиш имконига эга бўлган.

Бунга деярли 32 миллион киши гувоҳ бўлган. Бу “Американча Қуёш тутилиши” деб аталади, чунки уни бутун АҚШ бўйлаб кўриш мумкин. NASA камдан-кам учрайдиган ҳодисани Youtubeда жонли эфирда намойиш этган.

Москва планетарийси маълумотларига кўра, тутилиш Москва вақти билан 19:39 дан 22:55 гача, Қуёш диски тўлиқ ёпилган лаҳза бор-йўғи 4 дақиқа 28 сония давом этган.

Кўпгина АҚШ ва Канададаги мактаблар болаларга уйга эртароқ боришларига рухсат берган. Мактаблар болаларнинг уйларига қоронғуликда қайтмасликлари, Қуёшга махсус ҳимоя воситаларисиз қарамасликлари учун шундай йўл тутишган. Ноёб ҳодиса шарафига Американинг «Delta Airlines» авиакомпанияси Қуёш тутилиши йўналиши бўйлаб парвозни амалга оширган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.