Сунъий интелект ёрдамида тайёрланган фейк ахборот тарқалмоқда

Foto: cyber_102

Фирибгарлар томонидан instagram ижтимоий тармоғи ҳамда телеграм мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда такроран тадбиркор Алишер Усмонов видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки «Алия» номли канал орқали интернет фойдаланувчилари тез фурсат ичида мўмай даромад олишлари мумкинлиги мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

– Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!,-дейилади хабарда.

Агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.