Сурайё Рахмонова болалар омбудсмани этиб сайланди

Фото: Законодательная палата

Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди.

Сенат томонидан Рахмонова Сурайё Махмудовнани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сурайё Раҳмонова (1978 й. т.) 2000 йилда Тошкент давлат юридик университети бакалавриатини тамомлаган, 2002 йилда магистр даражасини олган. Доцент (2015), юридик фанлари доктори (2018).

Жиноят-процессуал ҳуқуқ кафедрасида ўқитувчи ва катта ўқитувчи лавозимларида ишлаган (2013−2014). Кафедранинг доцент в.б. (2014−2015), Тошкент давлат юридик университети Ҳуқуқий тадқиқотлар марказининг мудири (2015−2017), марказ катта илмий ходими (2017−2018), Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари кафедрасининг ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатган.

Раҳмонова, шунингдек, Бош прокуратура матбуот хизматининг раҳбари, сўнгра Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат органларининг матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, яқинда эса Сенатда, ҳамда сўнгра Судьялар олий мактабида кафедра мудири, Жамоат хавфсизлиги университетида профессор бўлиб ишлаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.