Илк бор сурдо таржимон хизматидан фойдаланилди

Фото: yuz.uz

Т.Маннапова оилавий келишмовчилик сабаб турмуш ўртоғи Ж.Маннапов билан ажрашиб кетишган. Даъвогар айнан никоҳ давомида орттирган мол-мулкдан ҳисса ундириш бўйича судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлар бўйича Учқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра даъвогар фойдасига жавобгар Ж.Маннаповга нисбатан умумий мулк деб топилган қисмидан улуш ундириш белгиланган.

«Мазкур ҳужжат Бюронинг Норин туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Жавобгар ихтиёрий берилган муддатда ижро талабларини бажармаган. Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди. Бироқ 2 маротаба тайинланган ижро ҳаракатлари турли сабаблар билан қолдирилди», – дейилади хабарда.

Тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этган мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Аммо ижро ҳаракатлари даврида қарздор ва давлат ижрочилари ўзаро бир-бирларини тушуна олишмаган. Шундан сўнг, жавобгарнинг эшитиш ва гапиришда нуқсони борлиги учун ҳуқуқ ва мажбуриятлари сурдо таржимон орқали тушунтирилган Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида даъвогар манфаати таъминланган.

Унга Ҳаққулобод шаҳри, Яшиқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган хонадонининг 2 та хонаси, айвоннинг 8,4 кв.м қисми, дарвозахонанинг тенг ярми улуши олиб берилган ва ижро ҳужжати амалда тамомланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.