Сурхондарё вилоятида 61 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида йўлни кенгайтириш ва кўприкни реконструкция қилиш мақсадида вилоят экология бошқармаси давлат инспекторларининг қаршилигига қарамай, 61 туп манзарали дарахт ноқонуний равишда кесилди.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, натижада табиатга 293 миллион 700 сўм миқдорида зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар