Сурхондарё вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши аниқланди
“Айритом” божхона постида Сурхондарё божхона бошқармаси ходимлари томонидан юк машинасида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган фуқаро T.A. қўлга олинди.
Автотранспорт воситасини рентген текширувидан ўтказиш чоғида ходимларда шубҳа пайдо бўлгани боис чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилди. Кўздан кечириш чоғида автомашина салонига яширилган 421 қути “Esse change” маркали сигареталар топилди.
Яна бир ҳолатда, худди шу юк машинасининг ўриндиқлари орқасидан худди шу маркадаги яна 300 қути сигарет топилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар