Сурхондарё вилоятида зилзила содир бўлди

Источник: Яндекс.Карты

Шанба куни соат 4:02 да Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудида зилзила қайд этилди, дея хабар беради Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика Сейсмик прогноз мониторинги маркази.

Зилзила ўчоғида (Тошкентдан 299 км жануби-ғарбий йўналишда) унинг магнитудаси 4,4 баллни, чуқурлиги эса 10 км ни ташкил қилган.

Ер ости силкинишларининг кучи Сариосиё туманида 4 балл, Денов туманида 2-3 балл (зилзила ўчоғидан 52 км узоқликда), шунингдек Шаҳрисабз, Олтинсой, Узун, Китоб туманларида эса 2 баллни ташкил этган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.