Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида газ таъминоти тўхтатилди
28-декабрь куни Бандихон туманининг «Полвонтош» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Музработ-Душанбе» магистрал газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистрал газ қувурида авария ҳолати юзага келган.
Ҳозирда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ва табиий газ таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан бугун соат 6:30 дан вилоятимизнинг қуйидаги шаҳар ва туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди:
● Термиз шаҳри;
● Бандихон тумани;
● Қизириқ тумани;
● Музработ тумани;
● Термиз тумани;
● Жарқўрғон тумани;
● Қумқўрғон тумани.
«Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», – дейилади хабарда.
Шарҳлар