Сурхондарё вилоятининг Музрабод туманига янги ҳоким тайинланди
Алишер Қурбонов Сурхондарё вилояти Музробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Янги лавозимида у туманни сўнгги икки йил давомида бошқариб келган Абдурашид Исмоилов ўрнини эгаллади.
Алишер Қурбонов 1973 йилда Музробод туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик институтини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини хўжалик ташкилотчиси ва ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Қурбонов меҳнат фаолияти давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва хусусий секторда турли лавозимларда ишлаган. Бу лавозимга тайинлангунга қадар фермер хўжалиги мудири бўлиб ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар