Сурхондарёда авария натижасида 700 хонадон газсиз қолди

Фото: MINENERGY.UZ

6-ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Боғистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи газ қувурига “Cobalt” автомашинасининг урилиши натижасида авария ҳолати содир бўлган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ёзмоқда.

“Бунинг натижада соат 11:00 дан “Боғистон” ва “Газарак” МФЙ ҳудудидаги 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди”, – дейилади хабарда.

Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.