Сурхондарёда банк филиалининг ходими пора билан ушланди
«Ипотека-банк» АТИБ Сурхондарё вилояти филиалининг шўъба мудири Х. Т. тадбиркорга 500 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда “Газета” нашри Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Хабарда айтилишича, у мазкур маблағ «L.S.» МЧЖга қарашли Шўрчи туманидаги ишлаб чиқариш цехи биносини таъмирлаш учун ажратиши керак бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар