Сурхондарёда боғча тарбиячиси 5 ёшли болани калтаклади
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда 5 ёшли бола боғчада калтакланганлиги акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 13 август куни Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 16-сонли мактабгача таълим муассасасида содир бўлган.
Тарбиячи А.Г. машғулот давомида 2019 йилда туғилган М.И. (ўғил бола) беодоблик қилгани учун гўёки уни тарбиялаш мақсадида қўлидаги чизғич билан урган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ терговга қадар текширув олиб бормоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.
Таълим муассасаларида болаларга номақбул муомалада бўлиш ва жисмоний жазо қўллаш ҳолатлари жавобсиз қолиши мумкин эмас. Бунга йўл қўйганларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилиши зарур.
Шарҳлар