Сурхондарёда болалар мактабга бориш учун юқорига тармашиб чиқишга мажбур

Дети добираются до школы
Кадр из видео

Интернетда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Қарш маҳалласида яшовчи болалар тошлоқ ва лой йўл бўйлаб мактабга кетаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ҳокимлиги вазиятга муносабат билдирди.

«Қарш» маҳалласи тоғли ҳудудда, Сариосиё тумани марказидан тахминан 70 км узоқликда жойлашган. Тумандаги 91 та хонадонда 487 нафар фуқаро истиқомат қилади. Маҳалладаги 80 ўринли мактаб 2018 йилда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда барча зарур жиҳозлар билан таъминланган.

2022-2023 йилларда маҳаллага транспорт қатнови учун тоғли ҳудуд орқали 11 километр узунликдаги янги йўл очилди. Маҳалланинг 5 километр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, таъмирланди. Бироқ видеодаги ички йўл ноқонуний қурилиш туфайли таъмирланмаган.

Ҳозирда Қарш маҳалласига олиб борувчи йўл бутунлай қор билан қоплангани боис бу ҳудудга боришнинг имкони йўқ. Вилоят ҳокими топшириғига асосан туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур маҳалладаги мактабга олиб борувчи ички йўлни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, таъмирлаш ишлари йўлда қор қоплами эриши билан бошланади, дейилади ҳокимлик хабарида.

Маъмурият амалга оширилган ишлар ҳақида аҳолига қўшимча маълумотлар тақдим этилишини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.