Сурхондарёда фуқаро Қизил китобга киритилган ҳомилали эскемарни ўлдирди

Фото: Кадр из видео

Сурхондарё вилоятида Қизил китобга киритилган кулранг эскемарни ўлдириш ҳолати қайд этилди.

Маҳаллий фуқаро ҳомиласи бор эскемарни таёқ билан ўлдирган, жонивор аҳволи туфайли қоча олмаган.

Эскемарларнинг гўштидан турли касалликларга даво сифатида фойдаланилгани учун улар ноқонуний овлангани сабабли  Ўзбекистон ҳудудидан йўқолиб бормоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.