Сурхондарёда ўсмир бола ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан машинада қочишга уринди
Ижтимоий тармоқларда “Жентра” русумли автомашина ҳайдовчиси Миллий гвардия ходимини капотда қандай ҳайдаб кетгани акс этган видео тарқалди.
Воқеа 26 декабрь куни соат 14:25 да Сурхондарё вилоятининг Денов туманида содир бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг матбуот хизмати хабар беради.
ЙПХ инспектори ҳайдовчиси қоидабузарлик қилган автомобилни тўхтатиб, ҳужжатларини кўрсатишни сўраган. Ҳайдовчи – 16 ёшли ўсмир – ҳужжати йўқлигини, отаси келиб ҳозир уларни тақдим этишини айтган. Кейин йигит машинани ҳайдаб кетиб, яширинмоқчи бўлган, бироқ ЙПХ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан тўхтатилган. Ўсмир Денов тумани ИИБга олиб келинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар