Сурхондарёда табиий қум хом ашёсини ноқонуний қазиб олаётган фуқаро қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро M.Ч. тегишли тартибда рухсатнома олмасдан тумандаги “Қорақир” маҳалласи ҳудудидаги ер майдонидан махсус техникалар ёрдамида 18,9 минг куб ҳажмдаги табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олганлиги аниқланди.
Фуқаро M.Ч. натижада давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар