Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди
Сурхондарёга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Раджабов Шерзод Абдимуратович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ш.Раджабов 1984 йилда Қизириқ туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2014 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
У ушбу тайинланишга қадар Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар