Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди

сурхандарья
Фото: Кадр из видео

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида икки минг йиллик тарихга эга қадимий шаҳар харобалари, шунингдек, ёши тўрт минг йиллик эканлиги тахмин қилинган қабристонлар топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистон-Хитой археологик экспедицияси томонидан кўплаб қимматбаҳо ашёлар, жумладан, кулолчилик, қурол-яроғ, заргарлик буюмлари, ҳайкаллар, шаҳар миноралари қолдиқлари топилган. Топилмалар эрамиздан аввалги II ва эрамизнинг III асрларга, яъни канг, кушон ва юечжи (массагет) даврларига тўғри келади.

Айни пайтда археологлар тегишли жойда тадқиқот ишларини давом эттирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.